Аллоҳни зикр  қилиш icon

Аллоҳни зикр қилиш

5.2

Duo bilan el kўkarar, yemғir bilan er kўkarar

App Information

Version
Update
Oct 01, 2023
Developer
Google Play ID
Installs
50,000+

App Names

App Description
“Мени эсланг Мен ҳам сизни эслайман” деб хабар берган Аллоҳ таолога, Унинг саховатига тенг келадиган ҳамду санолар бўлсин!
Зикр қилишда доимо умматларига ўрнак бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайхи васалламга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
Муҳтарам ўқувчи, қўлингиздаги “Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар” дёб номланган китобда Аллоҳнинг розилигига эришиш учун сабаб бўладиган зикрлар ва ибодатлар баён қилинди. Инсоннинг тайинли вазифаси бўлгандагина, у зикрда давомли бўла олади. Зикрлар комил бажарилиши учун эса илм керак. Илмнинг боши иймон илмидир.
Шунинг учун китоб аввалида Аллоҳ таолонинг тавфики билан иймон, таҳорат, намозни қоим қилиш, илм ўрганишга тарғиб этувчи масалалар, бир кеча - кундузда килинадиган вазифалар баён қилинди. Шунингдек, ношаръий удум сифатида қилинаётган ишлар юзасидан (бундай ишлар кўпроқ аёллар томонидан содир бўлаётганлиги учун) аёлларга ҳос масалалар киритилиб, Аллоҳ томонидан буюрилган 40 фарз асосида ёзилди.
Шу боисдан Аллоҳ таолодан келадиган тавфиқ ҳидоятга бу китоб сабаб бўлар деган умиддамиз.
“Илм ўрганинг, зеро, уни ўрганиш инсонга Аллохдан қўрқиш туйғусини беради. Илм ўрганиш ибодат, уни музокара қилиш тасбеҳ, илмий изланиш эса энг буюк жиҳоддир. Илмни билмаган инсонга ўргатиш садақаларнинг энг афзалидур. Илм ёлғизлик вақтда энг яқин ҳамроҳ, таиҳо йўлларда ишончли йўлдошдир.”
Аллоҳ таоло бу камтарона амални ҳусни қабул айласин ва унга берадиган ажр савобни кўпайтириб берсин, унда содир бўлган сахру ҳатоларини авф этсин.
Бу китобнинг дунёга келишига саба6 бӯлган бизлар сиз ўқувчиларнинг , дуоларига муҳтожмиз. Бизга, ота - оналаримизга, устозларимизга, аҳлларимизга дуо қиласиз деган умиддамиз, чунки
"Дуо билан эл кўкарар, ёмғир билан ер кўкарар”.
Муаллиф: Тоштемир қизи Оишахон
Нашрга тайёрловчи: Джураева Гулноза
Read more